Паррандачилик йўналишида янги лойиҳа ишга туширилади

09:13 15 Апрель 2022 Иқтисодиёт
980 0

«Ўзагроинспекция» фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатга кўра, инспекциянинг чорвачилик соҳасида амалга оширадиган вазифалари, шу жумладан, идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши, шунингдек, чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган давлат дастурларининг ижросини назорат қилиш вазифаси белгиланган.

«Ўзагроинспекция» Ургут туман бўлими бошлиғи А.Холиқовнинг маълум қилишича, Президентимизнинг тегишли қарори ижросини таъминлаш ҳамда чорвачилик йўналишидаги барча лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича Ургут туманида паррандачилик йўналишида 2022 йил учун 11 минг бошга мўлжалланган 2 та 1 млрд. 380 млн. сўмлик лойиҳа режалаштирилиши назарда тутилган. Бунинг натижасида туманда 15 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Бугунги кунда, паррандачилик йўналишида фаолият юритиб келаётган «Ўрамас паррандачилик» фермер хўжалигида 90 минг бош тухум йўналишида паррандалар парвариш қилинмоқда. Бу ерда бир кунда 85 минг дона тухум ишлаб чиқилиб халқ дастурхонига етказиб берилмоқда.

Гўшт йўналишида 2 та тадбиркорлик субъекти томонидан 18 минг бош жўжалар парвариш қилиб келинмоқда. Ушбу парваришдаги жўжалардан халқ истеъмоли учун 21,6 тонна парранда гўшти етказиб бериш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер