Париж мэрияси раҳбарлик лавозимларида аёллар сони кўпайиб кетгани учун жаримага тортилди

16:49 16 Декабрь 2020 Дунё
854 0

Фото: РИА Новости

Париж мэрияси 2018 йилда эркаклардан деярли икки баравар кўп аёллар раҳбарлик лавозимларига тайинлангани учун 90 минг евро жарима тўлайди. Бу ҳақда Франция пойтахти мэри Анн Идальго маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, шаҳар маъмуриятида 11 нафар аёл, беш нафар эркак раҳбарликка тайинланган. Бу жами раҳбарлик лавозимларини 69 фоизини аёллар банд қилганини англатади.

«Шаҳар маъмуриятида аёллар жуда кўп эди», деган ушбу ҳолатга изоҳ берган Анн Идальго. 

Шунингдек, у маъмуриятдаги бошқа аёллар билан биргаликда 90 минг евролик чекни Давлат хизматига топширилишига ваъда берган.

«Бу жарима, шубҳасиз, бемаъни. Бундан ташқари, бу адолатсиз, асоссиз ва хавфли. Биз аёлларнинг юксалишига қатъий ва самарали ёрдам беришимиз керак. Чунки Франция бу соҳада бўшлиқ ҳали ҳам катта», дейди Идальго.

Давлат хизмати вазири Амели де Моншален жарима 2018 йилги тайинланишлар билан боғлиқлигини ва аёллар давлат хизматларига тайинлаш бўйича ҳаракатлар молиялаштирилишини айтиб ўтган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер