«Париж-2024» Олимпиадасига яна 5 та йўлланма қўлга киритилди
Японияда байдарка ва каноэ, Жанубий Кореяда академик эшкак эшиш бўйича Осиё лицензион турнирлари ниҳоясига етди.
Ушбу мусобақаларда байдарка ва каноэчиларимиз «Париж-2024» Олимпиада ўйинларига 3 та, академик эшкак эшувчиларимиз эса 2 та йўлланмага сазовор бўлишди. Жумладан, байдарка ва каноэ бўйича Екатерина Шубина (K1 500 метр), Нилуфар Зокирова (C1 200 метр), Шаҳриёр Маҳкамов (K1 1000 метр), академик эшкак эшиш бўйича, Анна Пракатен (W1х), Шаҳзод Нурматов, Собир Сафаралиев (LM2х) йўлланмаларга эга чиқди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг