Параосиё ўйинлари қаҳрамонлари муносиб кутиб олинди (фотогалерея)
15 октябрь куни соат 20:20да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган Параосиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар она ватанига қайтиб келишди.
Аэропортда қаҳрамонларни ҳукумат вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ота-оналар, мухлислар, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.
Спортчиларимиз шарафига аэропорт бўйлаб Ўзбекистон мадҳияси янгради. Шундан сўнг уларнинг шарафига махсус тадбир ташкил қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Параосиё ўйинларида жами 77та медални қўлга киритиб, мусобақалар тарихидаги энг яхши натижасини қайд этганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг