Пара-каноэчиларимиз дебют Пара Осиё ўйинларида тенгсиз бўлишди
Ҳанжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида пара-каноэ мусобақалари якунланди. Эътиборлиси, мазкур дастурда илк бор иштирок этган Ўзбекистон пара-каное терма жамоасининг барча 6 нафар аъзоси олтин медалга сазовор бўлди. 100 фоизлик натижа қайд этган термамиз ушбу йўналишда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Ҳамюртларимиз совринли ўринлар учун курашда Эрон ва Хитой термаларини ортда қолдиришди.
Олтин медал соҳиблари:
VL3: Шаҳзода Мамадалиева
VL2: Ирода Рустамова
KL2: Азизбек Абдулҳабибов
KL3: Ҳасан Қўлдашев
KL3: Шахноза Мирзаева
VL3: Ҳайтмурод Шерқўзиев
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг