«Panorama Airways» авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича парвозлари 12 соатдан кўпроққа кечиктирилди

22:36 23 Декабрь 2023 Жамият
460 0

«Panorama Airways» авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича 5P5381 ва 5P5369 рейслари пойтахт аэропортида самолётларнинг кеч етиб келгани сабабли 12 соатдан ортиқ кечиктирилди.

Авиакомпания йўловчиларни ичимликлар ва иссиқ овқат билан таъминлаб, меҳмонхонада жойлаштиришни таклиф қилди.

Ҳар икки рейс ҳам яқин соатларда манзил аэропортига жўнаб кетиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер