Пандемиядан кейинги йил БМТ учун жуда муҳимдир – Гутерриш
Кейинги йил Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бутун ҳаёти учун жуда муҳим давр бўлади.
Бу ҳақда Бутунжаҳон ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш Бош ассамблеянинг 75-юбилей сессиясининг очилиш маросимида айтиб ўтди.
«Бу йил ташкилотимиз учун ҳал қилувчи йил бўлади. Шу боис коронавирус пандемиясининг тўғридан-тўғри таъсирига жавобан соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, дори-дармон ҳамда вакциналар ишлаб чиқиш ҳамда адолатли тақсимлашни қўллаб-қувватлашда давом этишимиз лозим», дейди Бош котиб.
Шунингдек, «Кун тартиби – 2030» ва «Париж келишуви» (иқлим бўйича) асосида фаол равишда қайта қуриш ишларини олиб бориш зарур”, дея қўшимча қилган у.
«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллигини нишонлаяпмизми, демак, бир нарса аниқ – бутун дунё бизга қоидаларга асосланган халқаро тизим асосида кўп қирралилик ва ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг асосий платформаси сифатида катта умид боғламоқда», дейди БМТ раҳбари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг