Пандемия тобора чекинмоқда: кеча юртимизда атиги 7 нафар кишида коронавирус аниқланди, пневмония қайд этилмади

13:04 23 Март 2022 Жамият
874 0

Фото: Иллюстратив фото

2022 йил 22 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237527 (+7) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

2 нафари Наманган вилоятида,

5 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

— Андижон вилоятида 5 нафар,

— Наманган вилоятида 2 нафар,

— Сурхондарё вилоятида 2 нафар,

— Тошкент вилоятида 8 нафар,

— Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235187 (+41) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер