Пандемия пайтида дунё бўйлаб қанча тиббиёт ходими вафот этгани маълум бўлди
Пандемия пайтида дунё бўйлаб камида 115 минг нафар соғлиқни сақлаш ходими вафот этди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус 74-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясидаги нутқида шундай маълумотни келтирди. У ҳозирга қадар бу ҳисобот якуний эмаслигини таъкидлаб, бу минимал рақамлар эканини айтиб ўтган.
Шунингдек, Гебрейесус ҳар бир мамлакат аҳолисининг 10 фоизини сентябргача, йил охирига қадар 30 фоизини эмлашга чақириб, бу мақсадга эришиш учун камбағал мамлакатларда 250 миллион кишини эмлаш зарурлигини таъкидлади.
«Тиббиёт ходимлари ва хавф гуруҳлари. Биз уларни вакцина билан таъминлашимиз керак», дейди ЖССТ раҳбари.
Шу билан бирга, у вакциналарни тарқатиш билан боғлиқ вирусга қарши курашни сусайтираётганини айтиб ўтди.
Гебрейесуснинг айтишича, аниқланган CОVID-19 касалликлари сони ўтган йил давомида барча кўрсаткичлардан ошиб кетди ва ҳамма нарса шуни англатадики, яқин келажакда ўлимлар сони ҳам 2020 йилда қайд этилган рақамдан ошади.
74-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси 24 май куни онлайн тарзда бошланди ва 1 июнгача давом этади. Ассамблея иштирокчилари асосий эътиборини коронавирусга қарши кураш ва потенциал хавфли фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратадилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг