Пахта терувчиларга ҳар бир килограмм учун қўшимча ҳақ тўланади
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан қуйидаги ҳудудларда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта учун 230 сўмдан устама ҳақ тўланади:
Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида;
Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида;
Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманларида;
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманларида.
Ўзбекистонда 2021 йилда қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг