“Ўзлитинефтгаз” АЖ лойиҳалаш ташкилотлари рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди

16:28 06 Октябр 2023 Жамият
363 0

Ҳукумат қарори билан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудратчи ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш, рақобатни шакллантириш, ишлар сифатини яхшилаш мақсадида пудратчилар электрон рейтинги тузилиб борилади.

Электрон рейтинг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот порталида эълон қилиниб борилади. Унда республикада фаолият олиб борадиган жами 1957 та лойиҳалаш ташкилоти ўрин олган. Жорий йилги баҳолаш жараёнида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Ўзлитинефтгаз” АЖ фаолияти юқори баҳоланиб, рейтингнинг 2-поғонасидан ўрин олишга муваффақ бўлди.

Ташкилотлар рейтинги 6 та банд, 71 кўрсаткични қамраб олувчи мезон асосида белгиланади.

Уни шакллантиришда ташкилотнинг малакали мутахассислар билан таъминланганлик даражаси, молиявий ва сифат кўрсаткичлари, тажрибаси, техник базаси ва рақобатбардошлиги ҳисобга олинади.

Рейтинг Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан давлат дастурлари ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби билан келишган ҳолда тузилади.

Маълумот ўрнида, “Ўзлитинефтгаз” АЖ нефть ва газ конлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ер усти иншоотлари, қайта ишлаш объектларини лойиҳалаш ва илмий-технологик жиҳатдан кузатишга ихтисослашган ташкилотдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер