«Ўзкимёсаноат» АЖга ўтган йилда Президент виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 226 та мурожаатнинг 35 таси қаноатлантирилган

18:44 04 Январь 2023 Иқтисодиёт
750 0

Фото: «Халқ сўзи»

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда акционерлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди.

2022 йил давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ ижро аппаратига тушган жами мурожаатлар сони 528 тани ташкил этиб, 129 таси юридик шахслардан, 399 таси жисмоний шахслардан келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 84 таси қаноатлантирилган, 429 таси бўйича тушунтириш берилган, 15 таси кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларнинг 195 таси ишга кириш, 58 таси минерал ўғитлар экспорти, 47 таси ҳомийлик ёрдами кўрсатиш, 45 таси қонун ва тартиб бузилишлари, 30 таси минерал ўғитлар сотиб олиш, 21 таси ҳамкорлик қилиш, 20 таси иш ҳақини ошириш, 15 таси дебитор ва кредитор қарздорлик, 5 таси конвертация, 1 таси имтиёзли нафақага чиқиш, 91 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 2022 йил давомида «Ўзкимёсаноат» АЖга жами 226 та мурожаат келиб тушган. Шундан 35 таси қаноатлантирилган, 183 таси бўйича тушунтириш берилган, 5 таси рад этилган, 8 таси кўриб чиқилмоқда. Мурожаатларнинг аксарияти Навоий, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида яшовчи фуқароларга тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали 2022 йил давомида «Ўзкимёсаноат» АЖга жами 6 та мурожаат келиб тушган. Шундан 2 таси ижобий ҳал қилинган, 4 таси бўйича тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси орқали 2022 йил январь-декабрь ойлари давомида «Ўзкимёсаноат» АЖга жами 87 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг аксарияти юридик шахсларга тегишли бўлиб, уларнинг 35 таси минерал ўғитлар экспорти, 16 таси минерал ўғит сотиб олиш юзасидан, 13 таси ишга жойлашиш, 12 таси тижорат таклифлари, 11 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

Ҳисобот даврида бошқарув раиси томонидан «Максам-Чирчиқ» ва «Деҳқонобод калий заводи» АЖда, бошқарув раисининг биринчи ўринбосари томонидан «Навоийазот» ва «Деҳқонобод калий заводи» АЖда, бошқарув раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари томонидан «Навоийазот», «Аммафос-Максам» ва «Фарғонаазот» АЖларда ҳамда бошқарув раисининг инвестиция ва инновация масалалари бўйича ўринбосари томонидан «Навоийазот» АЖда Сайёр қабуллар ўтказилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер