«Ўзимнинг боламдай бағримга босаман...»
Бахтсиз тасодиф туфайли Косон туманида бир оиланинг 6 нафар фарзанди ота-онасиз қолади. Маҳалла аҳли боқувчисиз қолган болаларни Меҳрибонлик уйига юбормоқчи бўлишганида бир аёл уларнинг ҳаммасини фарзандликка олишни сўрайди. Қўни-қўшнилар ҳайрон: «ўзингизнинг ҳам 2 нафар фарзандингиз бўлса, 8 нафар фарзандни қандай боқасиз» дейишади. «Боланинг бегонаси бўлмайди, ўзимнинг боламдай бағримга босаман» дейди у.
8 нафар фарзандни оқ ювиб, оқ тараб, ҳаммасига ўзининг туққан онасидай меҳр бераётган Маҳбуба Мўминова оналар учун ибрат мактаби яратиб қўйди. Яқинда онахоннинг кўксини Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги кўкрак нишони безади. Мукофотни Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев топширар экан, «Маҳбубахоннинг жасорати ўзбек онасининг нақадар буюк зот эканини яна бир карра исботлади, Янги Ўзбекистонга шундай улуғ фазилат соҳиблари билан кириб боришимиз керак» деди.
Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг