«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ҳузурида Лойиҳалаш ва инжиниринг маркази ташкил этилади
Фото: president.uz
Президент ҳузурида электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Йиғилишда электротехника тармоғида изланиш ва ривожлантириш (R&D) бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.
Бунда, тармоқ мутасаддилари ва корхоналари йил якунига қадар:
— «Электроаппарат» (муқобил энергетика ва кучланиш ускуналари бўйича изланишлар), «Технопарк» (мураккаб қолиплар), «Артель» (маиший техника янги моделлари), «Узкабел» (янги изоляция материаллари ва кабель) негизида 4 та R&D марказини ташкил этади;
— ушбу марказларга малакали хорижий ва маҳаллий мутахассислар жалб қилинади;
— марказлар учун Инновация жамғармасидан 10 миллиард сўм грантлар ажратилади.
Молия вазирлигига R&D марказларини қўллаб-қувватлаш учун уч йил муддатга:
— мол-мулк ва ер солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлаш;
— ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.
Етакчи хорижий компанияларни жалб қилиб, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ҳузурида Лойиҳалаш ва инжиниринг марказини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг