Ўзбошимчалик қимматга тушди

17:43 15 Январь 2025 Жамият
321 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Дарахтнинг катта-кичиги бўлмайди. Сиз суратда кўриб турган ўсимликнинг нобуд қилиниши ортидан 10 миллион сўмдан ортиқ жарима қўлланилди.

Гап шундаки, Сурхондарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Термиз шаҳридаги Гулистон маҳалласининг йўл четидаги тут дарахти кесиб кетилгани ҳақида мурожаат келиб тушди. Вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилганда шу маҳаллада яшовчи фуқаро A.Д. йўл четидаги ўсувчанлигини йўқотмаган бир туп тут дарахтини таг қисмидан кесганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 25 баробари — 9 миллион 375 минг сўм маъмурий жарима ҳамда табиатга етказилган 750 минг сўм зарар ҳисобланди.

Ўзбошимчалик фуқарога қимматга тушди. Дарахтларни кесишдан сақланинг, унинг жаримаси “чақади”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер