“Ўзбекнефтгаз”: АИ-92 маркали бензин нархи пасайди
Иллюстратив фото
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар беришича, эртага, 26 март кунидан эътиборан АИ-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга камайтирилди.
“Ўзбекнефтгаз” аввало, истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан бензиннинг нархини пасайтириб боради.
Айтиш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида АИ-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган. Ушбу АЁҚШларда 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб дизель ёқилғисининг нархи пасайтирилган эди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли «UNG Petro» МЧЖ директори Мирзоҳид Мусаевнинг маълум қилишича, бошқа маркадаги бензин маҳсулотлари ва дизель ёқилғисининг нархлари ҳам босқичма-босқич пасайтириб борилади.
Унинг қўшимча қилишича, “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотиладиган дизель ёқилғиси нархидан 9%, АИ-92 маркали бензин нархидан эса 16,6 %га арзондир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг