«Ўзбекнефтгаз»: 80 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб олинадиган янги қудуқ очилди

14:53 17 Июнь 2020 Иқтисодиёт
876 0

Газли нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Қўшимча» газконденсат конидаги 9-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилди.
Шунингдек, қудуқда 2176-2169 м, 2162-2159 м интерваллар оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.
Натижада қудуқдан кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: «Қўшимча» газконденсат кони Бухоро Вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2016 йил апрель ойида ишга туширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер