Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи апрель ойига келиб 25 млрд. доллардан ошди

18:11 06 Июль 2020 Иқтисодиёт
1262 0

Марказий банк маълумотига кўра, 2020 йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг тўлов баланси кўрсаткичлари шаклланишига, асосан, COVID-19 пандемиясининг бошланиши билан боғлиқ ўзгаришлар таъсирини ўтказди. Ташқи савдо айланмасининг пасайиши, глобал бизнес фаолиятининг секинлашиши ва молиявий хатарларнинг ортишига олиб келди.

Бироқ жорий қилинган карантин чора-тадбирлари маҳаллий характер касб этиб, трансчегаравий пул ўтказмаларининг умумий ҳажмига салбий таъсири бўйича хатарлар рўёбга чиқмади ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш трендини сақлаб қолди. Бундан ташқари, олтин нархининг жаҳон бозоридаги позитив динамикаси экспорт ҳажми қисқаришини қисман қоплаш имкониятини яратди.

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2020 йилнинг 1 апрель ҳолатига 25,1 млрд. долларни ташкил этди, бунда 16,2 млрд. доллар давлат секторига, 8,9 млрд. доллар хусусий секторга тўғри келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер