Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 17 февраль куни вақти-вақти билан қор ёғади
“Ўзгидромет” 17 февраль, шанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° совуқ, кундузи 1° совуқ-1° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° совуқ, Устюртда 17-20° совуққача, кундузи 3-8° совуқ; Хоразм вилоятида кечаси 11-16° совуқ, кундузи 1-6° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ; чўл ҳудудларда кечаси 11-16° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг