Ўзбекистоннинг қайси вилоятида отлар кўпроқ: Тошкент, Жиззах ёки Қашқадарё?

10:33 05 Май 2025 Жамият
304 0

Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 1 апрель ҳолатига оид дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликларда сақланаётган отлар сони 278,3 минг бошга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга ўсгани билан аҳамиятлидир.

Ҳудудлар кесимида эса Тошкент вилояти етакчи ўринни эгаллаб турибди. Вилоятда 55,2 минг бош от мавжуд бўлиб, бу умумий соҳа улушининг салмоқли қисмини ташкил этади. Қашқадарё вилоятида отлар сони 37 минг бош, Жиззах вилоятида эса 32,5 минг бошни ташкил этмоқда.

Самарқанд вилояти 29,3 минг бош от билан тўртинчи ўринда қайд этилган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида 27,9 минг бош от рўйхатга олинган. Навоий вилоятида 22,7 минг, Сирдарё вилоятида 17,2 минг, ҳамда Сурхондарё вилоятида 16,9 минг бош от мавжуд.

Фарғона вилоятидаги отлар сони 11 минг бошга тенг. Шу билан бирга, Бухоро вилоятида 7,9 минг, Андижон вилоятида 7,6 минг, Наманган вилоятида 7,3 минг бош от қайд этилган. Хоразм вилоятида эса ушбу кўрсаткич 5,8 минг бошни ташкил этмоқда.

Маълумотларга қараганда, отчилик соҳаси нафақат миллий спорт ва маданиятнинг бир бўлаги сифатида, балки қишлоқ хўжалиги ва туризмда ҳам муҳим ўрин тутаётганини кўриш мумкин. Бу эса соҳани янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигидан далолат беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер