Ўзбекистоннинг энг ғамхўр аёли ким эканлиги маълум бўлди

22:20 05 Март 2019 Жамият
1413 0

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев/“Халқ сўзи”

“Халқ сўзи ONLINE”/Юлдуз Ўрмонова. Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида ўтказилаётган “Ўзбегим аёли” Миллий мукофотини тантанали топшириш маросими давом этмоқда.

Дунёда энг шарафли, шу билан бирга, машаққатли касблардан бири ўқитувчилик касби ҳисобланади. Айниқса, заиф эшитувчи болаларга таълим-тарбия бериш инсондан катта сабр ва маҳорат талаб қилади. “Ўзбегим аёли” Миллий мукофоти танловининг “Ғамхўр аёл” номинацияси ғолиблиги айнан мана шундай касб соҳибаси, олий тоифали сурдопедагог, халқ таълими аълочиси Райҳон Рустамовага насиб этди. Ғолибга мукофотни Заиф эшитувчилар маркази раҳбари Раъно Шодиева топширди.

— Мен касбимдан фахрланаман, — деди Райҳон Рустамова биз билан суҳбатда. — Болалар билан ишлаш мобайнида яшашни, сабр-тоқатни ўрганганман. Эришган ҳар бир ютуғим — уларнинг ютуғи. Нимани қўлга киритган бўлса, бунга улардан ўрганганларим сабаб.

Миллий мукофот совриндорларини тақдирлаш давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер