Ўзбекистоннинг дунёдаги энг кучли армиялар рейтингидаги ўрни маълум бўлди

17:19 17 Январь 2024 Жамият
1003 0

Архив сурат

Ҳар йили 2024 йилги Global Firepower Index рейтингига кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида 65-ўринни эгаллади.

Рейтингга кўра, 2024 йил бўйича Ўзбекистон йиллик ҳисоботда кўриб чиқилган 145 мамлакат ичида 65-поғонани эгаллади.

Рейтингни тузиш учун PwrIndx индексидан фойдаланилади, унда ҳарбий қисмлар сони, молиявий аҳволи, логистика имкониятлари ва мамлакат географияси баҳоланади.

Рейтингда АҚШ армияси биринчи ўринни эгаллади. Россия иккинчи, Хитой учинчи бўлди. Бешликка Ҳиндистон ва Жанубий Корея армиялари киритилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер