Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди
Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, 37,5 миллион кишини ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Унга кўра, 2024 йилнинг январь декабрь ойлари мобайнида Республика бўйлаб 926,4 минг туғилиш ҳолати қайт этилган. Шаҳар аҳолиси сони 19,1 млн, қишлоқ аҳолиси эса 18,4 млн нафарни ташкил қилган. Жами аҳоли сонининг 18,9 млн нафари эркаклар, 18,6 нафари эса аёллардан иборат.
Доимий аҳолининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 2 млн 029,7 минг киши;
- Андижон вилояти – 3 млн 461,0 минг киши;
- Бухоро вилояти – 2 млн 077,0 минг киши;
- Жиззах вилояти – 1 млн 537,6 минг киши;
- Қашқадарё вилояти – 3 млн 639,3 минг киши;
- Навоий вилояти – 1 млн 094,7 минг киши;
- Наманган вилояти 3 млн 131,7 минг киши;
- Самарқанд вилояти – 4 млн 297,5 минг киши;
- Сурхондарё вилояти – 2 млн 945,5 минг киши;
- Сирдарё вилояти – 930,8 минг киши;
- Тошкент вилояти – 3 млн 108,5 минг киши;
- Фарғона вилояти – 4 млн 144,7 минг киши;
- Хоразм вилояти – 2 млн 032,4 минг киши;
- Тошкент шаҳри – 3 млн 112,8 минг киши.
2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, ҳудудларнинг жами аҳоли сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг