Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўқиладиган таровеҳ намози вақтлари эълон қилинди

12:44 28 Февраль 2025 Жамият
437 0

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўқиладиган таровеҳ намози вақтлари эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун хуфтон намозидан сўнг Ўзбекистондаги масжидларда таровеҳ намози бошланади.

Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари қуйидагича:

  • Фарғона – 20:20;
  • Наманган – 20:20;
  • Андижон – 20:20;
  • Тошкент вилояти – 20:30;
  • Тошкент шаҳри – 20:30;
  • Сирдарё – 20:30;
  • Жиззах – 20:30;
  • Самарқанд – 20:30;
  • Қашқадарё – 20:40;
  • Сурхондарё – 20:40;
  • Навоий – 20:40;
  • Бухоро – 20:40;
  • Хоразм – 21:00;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 21:10.

Аввалроқ, 2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълум қилинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер