Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 19 август куни шамол кучайиши, ҳаво ҳарорати 38 даражага кўтарилиши мумкин

01:51 19 Август 2022 Жамият
842 0

Фото: Архив сурат

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 19 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19°, кундузи 32-34° бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Айрим жойларда шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 31-36° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Самарқанд, Жиззах вилоятларида шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21°, кундузи 30-35° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Қашқадарё вилоятида шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 33-38° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Фарғона ва Наманган вилоятларида шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 20-25° бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер