Ўзбекистонликлар таълим хизматлари учун 2 ойда 6,8 трлн сўм маблағ сарфлади

13:57 15 Апрель 2026 Иқтисодиёт
296 0

Ўзбекистонда 2026 йилнинг февраль ойида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 6,8 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Таълим хизматлари ҳажми ҳудудлар кесимида тақсимланганда қуйидагича кўриниш олган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 172,8 млрд сўм;
  • Андижон вилояти – 321,2 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти – 280,9 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти – 107,9 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 253,2 млрд сўм;
  • Навоий вилояти – 85,6 млрд сўм;
  • Наманган вилояти – 315,8 млрд сўм;
  • Самарқанд вилояти – 445,7 млрд сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 208,6 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти – 67,8 млрд сўм;
  • Тошкент вилояти – 315,7 млрд сўм;
  • Фарғона вилояти – 413 млрд сўм;
  • Хоразм вилояти – 191,9 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри – 3,6 трлн сўм.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилга нисбатан 24,8 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер