Ўзбекистонликлар ўтган 11 ойда электромобиллар импортига 61,3 млн. АҚШ доллари сарфлаган

11:17 19 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
676 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 61,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1 912 дона электромобил импорт қилган.

Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1223 тага ошган.

Ўзбекистон жорий йилнинг 11 ойида энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:

— Хитой – 1 675 дона

— БАА – 111 дона

— Германия – 56 дона

— Гонконг – 42 дона

— Литва – 10 дона

— Корея – 7 дона

— Бошқа давлатлар – 11 дона.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер