Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда

11:59 10 Апрель 2026 Жамият
204 0

Иллюстратив фото

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь февраль ойларида 3 964 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 минг нафарга ёки 23,6 фоизга камайган.

Мазкур даврда Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп борган давлатлар:

• Россия – 989 нафар;

• Корея – 679 нафар;

• Қирғизистон – 639 нафар;

• Туркия – 300 нафар;

• Тожикистон – 276 нафар;

• Хитой – 252 нафар;

• Бошқа давлатлар – 829 нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер