Ўзбекистонликлар асосан қаерга кўчиб кетмоқда?

12:50 22 Июль 2019 Жамият
1519 0

Иллюстратив фото

Январь-июнь ойларида жами 4 847 киши бошқа мамлакатларга кўчиб кетди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг январь-июнь ойлари учун маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Энг кўпи - Қозоғистонга (56,3 %). Кейинги ўринда Россия (36,9 %) қайд қилинган. АҚШ ўзбекистонликлар энг кўп кўчиб кетаётган давлатлар учлигига кирди. Биринчи чорак натижаларига кўра, Қўшма Штатлар тўртинчи ўринни эгаллаганди. Исроил (1 %) бу борада тўртини ўриндан жой олди. Бошқа мамлакатлар ҳиссасига қолган 4,6 % тўғри келди.

Худди шу даврда 1 361 киши доимий яшаш учун кўчиб келди. Энг кўпи Қозоғистондан (29,7 %). Кейинги ўринларда Тожикистон (24,2 %), Россия (22,3 %), Қирғизистон (14,3 %) қайд этилган. Бошқа мамлакатлар ҳиссасига эса қолган 9,5 % тўғри келади.

Умуман олганда, йил бошидан буён келганлар сони 78,9 минг кишини ташкил этди (ички 77,5 минг киши, ташқи - 1,4 минг киши), чиқиб кетганлар - 82,4 минг киши (ички 77,5 минг киши, ташқи - 4,9 минг киши).

Миграция сальдоси минус 3,5 минг кишига етди ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан минус 6,2 минг кишини ташкил этди.

Миграция даражаси юқорилиги Қашқадарё (минус 3,3 минг киши), Самарқанд (минус 2,5 минг киши) ва Қорақалпоғистонга (минус 1,7 минг киши) тўғри келади. Миграциянинг ижобий сальдоси Тошкент шаҳрида (плюс 12,9 минг киши) қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер