Ўзбекистонликлар 2022 йилда электромобиллар импортига 69,8 млн. АҚШ доллари сарфлаган
Фото: Иллюстратив фото
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2 180 дона электромобиль импорт қилган.
Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1371 тага ошган.
Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп электромобиль импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 1 941 дона;
— БАА – 111 дона;
— Германия – 58 дона;
— Гонконг – 42 дона;
— Литва – 10 дона;
— Корея – 7 дона;
— Бошқа давлатлар – 11 дона.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг