Ўзбекистонлик тўрт нафар ўқувчи халқаро олимпиадада совриндор бўлди

14:15 30 Июль 2019 Жамият
1489 0

Жорий йилнинг 21-30 июль кунлари Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган 51-халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар иккитадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Мазкур олимпиада ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган энг муҳим нуфузли халқаро тадбирлардан биридир. Жорий йил унда дунёнинг 85 давлатидан 309 нафар иқтидорли ўқувчи қатнашди.

Мазкур билимлар беллашувида Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчилари Ислом Каримов кумуш, Моҳира Болтабоева кумуш, Улуғбек Бойирбеков бронза, Тошкент давлат аграр университети академик лицейи ўқувчиси Диёр Ҳайитов бронза медаль совриндорлари бўлишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер