Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро Менделеев олимпиадасида 5 та медални қўлга киритди

01:59 28 Апрель 2024 Жамият
831 0

Фото: mendeleevolympiad.org

Шу йилнинг 20-26 апрель кунлари Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида 58-Халқаро Менделеев олимпиадаси бўлиб ўтди.

Дунёнинг 40 га яқин давлатларидан ўқувчилар иштирок этган ушбу билимлар беллашувида Ўзбекистон вакиллари 1 та кумуш, 4 та бронза медални қўлга киритди

Халқаро олимпиадада Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб тўрт нафар ўқувчиси совриндорлар сафидан жой олди. Жумладан, 10-синф ўқувчиси Далер Раҳимов кумуш, 10-синф ўқувчилари Элёрбек Адҳамов, Миржаҳон Муҳаммадов ва 11-синф ўқувчиси Аҳрорбек Баҳодиров бронза медалларини қўлга киритди. Яна бир бронза медалга Навоий вилоятидаги 11-сонли айрим фанларни чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Саида Абдуллаева сазовор бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер