Ўзбекистонлик боксчи WBA олтин камарига асосий даъвогар
Фото: afisha.uz
Профессионал боксчиларнинг янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, иккинчи енгил вазн тоифаси (55,3 кг) да ўз жангларини ўтказаётган Муроджон Аҳмадалиев ноябрь ойида ўтказган жангидан сўнг рейтингнинг биринчи поғонасига чиқиб олди.
Эслатиб ўтамиз, у 24 ноябрь куни америкалик Исаак Заратега қарши жанг ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган. У ўша жангида ўзининг WBA Intercontinental камарини ҳам ҳимоя қилганди.
Айни пайтда WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони америкалик Даниэль Роман ҳисобланади. Муроджон Аҳмадалиев биринчи ўринга чиқиб олиш орқали олтин камар учун асосий даъвогарлардан бирига ҳам айланиб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг