Ўзбекистонга қанча ҳажмда пул ўтказмалари амалга оширилгани очиқланди
Illyustrativ foto
2021 йилнинг январь — сентябрь ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 5,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2020 йилнинг мос даврига (4,3 млрд. АҚШ доллари) нисбатан 34,2 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига (4,5 млрд. АҚШ доллари) нисбатан эса 29 фоизга ўсган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг