Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини жалб қилиш тартиби қандай?

16:25 07 Апрель 2021 Иқтисодиёт
2180 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини жалб қилиш тартиби ҳақида маълумот берди.

Хорижий фуқарога Ўзбекистонда меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномасини олиш (узайтириш) учун Давлат хизматлари марказларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 4-иловасига мувофиқ ариза;

Низомнинг 1-иловасига мувофиқ чет эл фуқароси анкетаси;

паспорт нусхаси;

кириш визаси нусхаси;

3х4 см. ҳажмли фотосурат;

чет эллик ходимни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш истаги ва шартлари тўғрисида иш берувчи билан иш ҳақи (мукофот пули) ҳажми кўрсатилган дастлабки келишувни тасдиқловчи меҳнат шартномасининг лойиҳаси;

Низомнинг 2-иловасига мувофиқ раҳбар мажбуриятлари;

Ўзбекистон Республикаси тиббиёт муассасалари томонидан ОИВ инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги сертификат;

Аризани кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғимлар тўланганлиги ҳақида банк ҳужжати (тўлов топшириқномаси).

Тасдиқнома бериш тўғрисида хабар келгандан кейин 5 иш кунида рухсатнома берганлик учун энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида йиғим Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг банк ҳисобварағига амалга оширади (тўлов топшириқномаси).

Юқори малакали ва малакали хорижий мутахассисларга меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномасини олиш (узайтириш) учун Давлат хизматлари марказларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

Низомнинг 1-иловасига мувофиқ чет эл фуқароси анкетаси;

паспорт нусхаси;

кириш визаси нусхаси;

3х4 см. ҳажмли фотосурат;

Чет эллик ходимни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш истаги ва шартлари тўғрисида иш берувчи билан иш ҳақи (мукофот пули) ҳажми кўрсатилган дастлабки келишувни тасдиқловчи меҳнат шартномаси лойиҳаси;

Низомнинг 2-иловасига (https://lex.uz/docs/4251564#4258569) мувофиқ раҳбар мажбуриятлари;

Ўзбекистон Республикаси тиббиёт муассасалари томонидан ОИВ инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги сертификат;

чет эл фуқароси малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом);

иш берувчи ҳақида қисқача маълумот;

иш берувчи паспортининг нусхаси;

Аризани кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғимлар тўланганлиги ҳақида банк ҳужжати (тўлов топшириқномаси).

Тасдиқнома бериш тўғрисида хабар келгандан кейин беш иш куни ичида рухсатнома берганлик учун энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида йиғим Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг банк ҳисобварағига амалга оширилади (тўлов топшириқномаси).

Корхонага хорижий ишчи кучини жалб қилиш рухсатномасини олиш (узайтириш):

Президентимизнинг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони 1-иловаси 17-бандига асосан Хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома олиш тартиби бекор қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер