Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 50,7 миллион дозадан ошди
Кеча юртимизга “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида тайёрланган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 910 330 дозаси эмлаш учун топширилди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 50 757 148 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
— 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
— 38 700 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
— 1 341 790 дозаси "Sputnik V";
— 3 500 460 дозаси Moderna;
— 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
— 1 976 000 дозаси Sinovac;
— 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан қарийб 43 миллион доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг