Ўзбекистонга 2282 та тўтиқуш импорт қилинган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 5 та хорижий давлатдан қиймати 34,4 минг AҚШ долларига тенг бўлган 2 282 дона тўтиқушлар импорт қилинган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг 6 ойида энг кўп тўтиқуш импорт қилган давлатлар:
— Филиппин – 1 180 дона
— Таиланд – 498 дона
— Нидерландия – 262 дона
— Испания – 172 дона
— Малайзия – 170 дона.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг