Ўзбекистондаги хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?
2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:
- савдо соҳасида – 6 623 та;
- саноат соҳасида – 3 817 та;
- қурилиш соҳасида – 1 444 та;
- ахборот ва алоқа соҳасида – 1 414 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 774 та;
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 593 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 478 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 217 та;
- бошқа соҳаларда – 3 153 та.
Мавжуд корхоналардан 4 282 таси қўшма ва 14 231 таси хорижий корхоналардир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг