Ўзбекистондаги исроилликлардан оммавий жойларда яҳудий ёки Исроил рамзларини намойиш қилмаслик сўралди
Сўнгги воқеалар туфайли Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида бўлган исроилликларни эҳтиёт чораларига амал қилишга чақирди. Бу ҳақида элчихонанинг расмий Telegram-каналида хабар берилди.
Хабарда Исроил фуқароларидан қуйидаги талабларга қатъий амал қилиш сўралган:
- Оммавий жойларда яҳудий ёки Исроил рамзларни намойиш қилишдан сақланиш;
- Ижтимоий тармоқларда жойлашуви ёки ҳаракат режалари ҳақида маълумот бермаслик;
- Исроил ёки яҳудийлик билан боғлиқ оммавий тадбирлардан четда бўлиш;
- Маҳаллий хавфсизлик хизмати кўрсатмаларига тўлиқ амал қилиш ва таҳдид ҳолатида дарҳол уларга бўйсуниш;
- Оммавий жойларда янада ҳушёрликни ошириш.
- Фақат ишончли иловалар орқали такси чақириш, нотаниш машиналарга ўтирмаслик.
Шунингдек, Исроилнинг Ўзбекистон ҳудудидаги фуқаролари +998-93-172-58-00 рақамига ёки Исроил ҳукуматининг «Натив» ташкилотига тегишли фавқулодда алоқа марказига +998-90-054-81-39 рақами орқали ёрдам олиш учун мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг