Ўзбекистондаги энг баланд чархпалак фойдаланишга топширилиш арафасида

09:37 21 Декабрь 2018 Маданият
4482 0

Архив фото

“Анҳор-Локомотив” боғи томонидан Янги йил арафасида Ўзбекистондаги энг баланд бўлган аттракцион фойдаланишга топширилади. “Анҳор юлдузи” номли ушбу қурилманинг баландлиги 72 метр бўлиб, унда 48та ёпиқ турдаги кабина мавжуд. Уларнинг ҳар бири ажойиб чироқ ва ўзига хос иллюминация билан безатилган. Бу эса пойтахтимиз манзарасини юқоридан томоша қилиш имконини беради.

Бир вақтнинг ўзида 272 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган чархпалакнинг тўла айланиши 12 дақиқани ташкил этади.

Шу билан бирга, боғ ҳудудида 500 та автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ ҳам қурилди. Ҳар иккала мажмуанинг тақдимоти шу йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер