Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар ҳудудида аэроспоттинг учун ихтисослаштирилган жойлар пайдо бўлади

12:41 27 Январь 2022 Жамият
1163 0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан имзоланган ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 майга қадар Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар ҳудудида аэроспоттинг учун ихтисослаштирилган жойлар пайдо бўлади.

Шунингдек, 1 майга қадар халқаро аэропортларга туташ ҳудудларда ҳаво кемаларини суратга олишни хоҳловчилар учун томоша майдончалари қурилади. 2022 йил 1 майдан бошлаб ҳар уч ойда бир марта ҳаваскор ва профессионал аэроспоттинг танловлари, шунингдек, хорижий фотографлар иштирокидаги йиллик танловлар ўтказилади.

«Uzbekistan Airports» компаниясига Мудофаа вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Миллий авиация музейини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер