Ўзбекистондаги 3 та тиббиёт олий ўқув юрти дунёнинг нуфузли университет ва институтлари рўйхатига кириш учун номзод сифатида тан олинди

16:24 05 Ноябрь 2021 Жамият
1030 0

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида юртимиздаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро агентликлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги ОТМлари рўйхатига киритиш белгиланган.

Бу жараёнда университет ва институтларимизга академик нуфузи, илмий тадқиқот фаолияти натижадорлиги ва кадрлар сифати каби бош мезонлар асосида баҳо берилади.

Шунга кўра, Ўзбекистондаги 9 та миллий олий таълим муассасаси “THE-Times Higher Education” халқаро рейтинг агентлиги томонидан дунёнинг нуфузли олийгоҳлари рўйхатига кириш учун номзод сифатида тан олинди. 

Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати маълум қилди.

Қувонарлиси, улар сафидан медицина йўналишидаги 3 та олий ўқув юрти — Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамда Тошкент фармацевтика институти ҳам жой олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер