Ўзбекистонда «Ёш эколог» кўкрак нишони таъсис этилади
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 25 март куни Президентнинг «Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–110-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йилдан олий таълим ташкилотлари томонидан яшил кампус лойиҳалари ишлаб чиқилади ва Экология қўмитаси билан келишилади.
2026 йил 1 майдан «10 минг қадам пиёда» тажрибаси қайта тикланади ҳамда «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, 2026 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги даражаларда «Ёш эколог» кўкрак нишони таъсис этилади:
• мактаб ўқувчилари ўртасида III даражали «Ёш эколог»;
• техникум ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида II даражали «Ёш эколог»;
• халқаро ва маҳаллий миқёсда юқори натижаларга эришган ёшлар ўртасида I даражали «Ёш эколог».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг