Ўзбекистонда яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Фото: AFP
Миллий тиббиёт марказига Қозоғистон фуқароси бўлган аёл бемор гонад веналаридаги рефлюкс ташхиси билан мурожаат қилди. Марказнинг қон томир жарроҳлари ва эндоваскуляр хирурглари томонидан унга муваффақиятли эмболизация амалиёти бажарилди.
Айтиш керакки, Гонад веналари рефлюкси — қорин пастки қисмида қоннинг орқага қайтиши бўлиб, аёлларда сурункали қорин оғриғи ва ноқулайликка сабаб бўлади. Эмболизация усули эса венани ёпиб, қон оқимини соғлом томирларга йўналтиради.
Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, жарроҳлик амалиётидан сўнг беморда қон айланиши тикланган ва асоратларнинг олди олинган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти Ўзбекистонда биринчи марта бажарилди. Бу эса келгусида беморларга хорижга чиқмасдан даволаниш имконини бериши билан аҳамиятлидир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг