Ўзбекистонда уч ойда 80 та уюшган жиноий гуруҳ аниқланди

19:44 13 Апрель 2026 Жамият
336 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида 80 та уюшган гуруҳ ва 211 та уюшган гуруҳ таркибидаги шахслар ушланган. Бу ҳақда жорий йилнинг 11 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида Ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашрапов маълум қилди.

Вазир ўринбосари ўз маърузасида ўтган уч ой давомида республикада жами 6 211 та олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар содир этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 596 тага камайишига эришилганини қайд этди. Унинг қўшимча қилишича, ходимларнинг ташаббуси билан 9 544 та жиноят аниқланиб, мазкур амалиёт ўтган йилнинг дастлабки уч ойига нисбатан 37 фоизга яхшиланган.

Хусусан, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 4 080 та жиноят ишлари қўзғатилиб, жиноий гуруҳ ва шахслардан 872 килограмм гиёҳвандлик воситалари, шундан 33 килограмм синтетик моддалар ва 296 мингдан зиёд кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинган.

Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида жами 670 та жиноятлар аниқланиб, 80 та уюшган гуруҳлар ва 211 та уюшган гуруҳ таркибидаги шахслар ушланган.

Рамазон Ашраповнинг таъкидлашича, 1 076 та коррупция ва иқтисодиёт жиноятларга қарши курашиш йўналишидаги жиноятлар аниқланиб, улар оқибатида етказилган 199 млрд 565 млн сўм миқдоридаги зарар аниқланиб, қонуний тартибда ундириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида жорий йилнинг уч ойида 18 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилган бўлиб, уларнинг 97 фоизида фуқароларнинг пул маблағлари электрон тўлов тизимлари орқали қўлга киритиш билан боғлиқдир.

Тезкор тузилмаларимиз ва саф бўлинмаларимизнинг хизмат фаолияти жараёнида тергов ва суд органларидан яширинган 2 193 нафар шахслар ушланган, 171 нафар бедарак йўқолганлар топилиб, оиласи бағрига қайтарилган.

Умуман олганда, жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизда, 7 309 та маҳалларда жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган. Бу юртимиздаги жами маҳаллаларнинг деярли 81 фоизини ташкил қилган. Шу билан бирга жиноятлар қайд этилган маҳаллаларнинг 1 497 таси (16,6 фоиз) «сариқ» 186 таси (2,1 фоиз) «қизил» тоифага кирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер