Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 410 тага етди
2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокида жами 410 та корхоналар фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мавжуд корхоналар соҳалар кесимида қуйидагича тақсимланган:
- Савдо — 144 та;
- Саноат — 89 та;
- Қурилиш — 43 та;
- Ахборот ва алоқа — 33 та;
- Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 23 та;
- Ташиш ва сақлаш — 16 та;
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 11 та;
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги — 5 та;
- Бошқа турлар — 57 та.
Қўмита маълумотларига кўра, мавжуд корхоналардан 102 таси қўшма ва 308 таси хорижий корхоналардир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг