Ўзбекистонда табиий монополиялар сони 7тага камайди
Ўзбекистонда жорий йил 6 ойи якунлари бўйича табиий монополиялар сони 7 тага камайди. Бу ҳақда Давлат рақобат қўмитаси ойлик ҳисоботида маълум қилинган.
«Давлат реестридаги табиий монополия субъектлари сони 10 турдаги маҳсулотлар бўйича 141 тани ташкил этди», — дейилади қўмита томонидан берилган пресс-релизда.
Жорий йил бошида уларнинг сони 148 та эканлиги маълум қилинганди. Ўшанда монополияларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида (30 та), энг ками эса Наманган вилоятида (3 та) қайд этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг