Ўзбекистонда шоколад импорти ҳажми пасайди
2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 32 та давлатдан қиймати 66,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 19,1 минг тонна шоколад маҳсулотлари импорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
11 ойида Ўзбекистонга энг кўп шоколад маҳсулотлари етказиб берган давлатлар қуйидагича:
- Россия – 14 минг тонна;
- Нидерландия – 1,4 минг тонна;
- Украина – 839,1 тонна;
- Қозоғистон – 583,5 тонна;
- Туркманистон – 463,1 тонна;
- Франция – 399,2 тонна;
- Бошқа давлатлар – 1,4 минг тонна.
Қўмита маълумотларига кўра, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 минг тоннага ёки 19,9 фоизга камайган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг