Ўзбекистонда саноат корхоналари асосан қайси йўналишда фаолият юритмоқда?
2026 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 61,1 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, улар асосий иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
• озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 12,2 мингта
• бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 8,5 мингта
• кийим ишлаб чиқариш – 6,1 мингта
• тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш – 5 мингта
• мебель ишлаб чиқариш – 4,2 мингта
• тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 3,8 мингта
• резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш – 2,9 мингта
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг