Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

15:47 06 Ноябрь 2020 Жамият
1452 0

8 ноябрда республика ҳудудига Кавказ томондан совуқ ва нам ҳаво оқими кира бошлайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” Матбуот хизмати маълум қилди.

Кун давомида совуқ оқим республиканинг шимоли ғарбий туманларига тарқалади. Кечга бориб у Ўзбекистоннинг марказий туманларига ўтади. Ушбу жараёнда республика бўйича булутлилик ортади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғади. 8 ноябрь кечқурун ва 9 ноябрь эрталаб мамлакатнинг марказий ва жануби шарқий туманларида ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғирнинг қорга айланиш эҳтимоли бор, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Республика ҳудудининг катта қисмда ҳарорат 15-20 даража, шимолда 8-13 даража бўлади. 

Кейинги ҳафтанинг бошида ҳам ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Республика ҳудудида тунги ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер